22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,5 °C

Хавфсизлик
11 Сен  2019 2191

Яна бир спортчи кўча муштлашувида пичоқлаб ўлдирилди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси, тахминан соат 00:50 да Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида икки гуруҳ ёш йигитлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Ташқарига чиққан ёшлар Шайхонтоҳур туманига бориб, муштлашув уюштиришган. Натижада муштлашувда иштирок этган уч нафар йигит тан шикастлари билан шифохонага етказилган. Улардан бири – 23 ёшли Муслимбек Омонов. шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Безориликларда қатнашган барча ёшларнинг шахси аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech