05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Спорт
4 Янв  2020 1641

Яна бир спортчимиз Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Қувонарлиси, терма жамоамиз вакили Никита Рафаловичнинг номи -80 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Олимпиадасига йўлланма олган таэквондочилар қаторида келтириб ўтилди.

Ҳамюртимиз -80 килограмм вазн тоифасида якуний жадвалнинг тўртинчи поғонасини эгаллаган. Рафалович 2 йил давомида ўтган баҳслар мобайнида 306.89 балл тўплашга муваффақ бўлди. Таэквондо бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма олган спортчиларнинг рейтинг жадвали:

-80 кг. вазн тоифаси:

1. Максим Храмцов (Россия) – 558.95
2. Милад Беиги (Озарбайжон) – 445.22
3. Чек Сиссе (Кот д`Ивуар) – 355.57
4. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 306.89
5. Рауль Гарсия (Испания) – 286.06
6. Тони Канает (Хорватия) – 283.69

Мазкур йўлланма терма жамоамизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган ўн бешинчи лицензияси бўлди.

Маълумот учун, Осиё қитъасида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи якуний лицензион мусобақа 10-11 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада таэквондочиларимиз яна 3 та Олимпиада лицензияси учун кураш олиб боришади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech