19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Спорт
13 Янв  2019 1842

Яна учта жамоа плей-оффга йўл олганлар қаторида

Осиё Кубогининг 2-тур ўйинлари давом этади. Кеча ҳам учта учрашув бўлиб ўтди ва ғолиблар кейинги босқич масаласини 2-турдаёқ ҳал қилиб қўяқолишди. Куннинг биринчи ўйини “D” гуруҳи жамоалари Вьетнам ҳамда Эрон ўртасида бўлиб ўтди. Чемпионликка даъвогар жамоа сифатида қаралаётган Эронга вьетнамликлар ҳам қаршилик кўрсата олишмади. Сардор Азмуннинг дубли эронликларга 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани келтирди.

“D” гуруҳининг иккинчи ўчрашуви Яман ва Ироқ терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда ироқликлар рақиблари дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, муддатидан олдина плей-оффга чиққан жамоалар қаторига қўшилди. Голларга Али – 11 (0:1), Расан –19 (0:2), Аббас– 90(0:3) муаллифлик қилишди.

“E” гуруҳида Саудия Арабистони терма жамоаси Ливанни қийинчиликсиз мағлуб этди. Ливанликлар ҳам ҳужумлар уюштиришди, аммо ўйинни саудиялик футболчилар назорат қилишди. 12-дақиқада Фахад Ал Муваллад ҳамда 67-дақиқада Хуссайн Ал Могахвилар томонидан киритилган голлар Саудия Арабистони терма жамоасига 2:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди.

Бугунги ўйинлар:

     Е гуруҳи;                                                     ўйин вақти;

КХДР ­­– Қатар                                                     16:00

    F гуруҳи;                                                     ўйин вақти;

Япония – Уммон                                                 18:30

Туркманистон – Ўзбекистон                                21:00

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech