21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

IT-хабарлар
19 Авг  2019 382

Яндекс ўзбек тилида янгиликлар бера бошлайди

Янгиликларда ўзбек тилида чоп этилган оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларни жамлаш ва кўрсатиш режалаштирмоқда. Маҳаллий нашрлар учун бу янги аудиторияни жалб қилишга ёрдам беради ва фойдаланувчилар янгиликларни қайси тилда ўқишни танлашлари мумкин бўлади.

«Одамлар воқеа-ҳодисалар ҳақида тўлиқ ва холис маълумотга эга бўлиши лозим, шу боис барча янгиликларни рус ҳамда ўзбек тилида кўрсатишни истаймиз. Кўпгина маҳаллий нашрлар бизга рус тилидаги мақолаларни тақдим этмоқда. Биз оммавий ахборот воситалари ўзбек тилида нашр этилган материаллар билан ҳам ўртоқлашишларига умид қилиб қоламиз. Шунда фойдаланувчиларимиз барча янгиликлардан бохабар бўлишади», дейди Яндекснинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Евгений Лукьянчиков.

Ҳозирда Яндекс.Новости Ўзбекистонда фақат рус тилида ишламоқда. Хизмат ҳамкорларнинг хабарларини қабул қилиб, кун янгиликлари манзарасини шакллантиради: муҳим аҳамиятга эгаларини ажратади ва  янгиликларни рукнлар бўйича тақсимлайди. Бир хил ҳодисалар ҳақидаги хабарлар сюжетларга бирлаштирилади. Сюжетлар акс этган саҳифада нималар содир бўлганини ўқиш, фотосуратлар ва видеоларни томоша қилиш ва бу ҳақда қайси оммавий ахборот воситалари ёзганини билиб олиш мумкин. Шу билан бирга, хизмат нашрларнинг мақолаларини нашр этмайди, фақат парчалар ва сарлавҳалардан фойдаланади. Мақолани ўқиш учун ОАВ сайтига ўтиш мумкин.

Ўзбекистон ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар yandex.uz да ўз аксини топади. Бу ҳам инсон аралашувисиз содир бўлади. Асосий янгиликларни танлашда хизмат турли омилларни, жумладан, воқеа ҳақидаги материаллар сонини ва оммавий ахборот воситасининг нуфузини ҳам ҳисобга олади. Хизмат ўзбек тилидаги янгиликлар билан ҳам худди шу тарзда ишлайди.

Рус ёки ўзбек тилида (лотин тилида) эксклюзив материалларни нашр этадиган ҳар қандай нашр хизматнинг ҳамкорига айланиши мумкин. Бунинг учун info@news.yandex.ru га сўров юбориш кифоя. Хизмат жамоаси эса уланиш бўйича зарурий маълумотларни юборади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech