23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,4 °C

IT-хабарлар
29 Мар  2019 3649

Yandex Ўзбекистон учун қидирувни йўлга қўйди

Бугун Yandex  айнан Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган, қидирувни йўлга қўйди. Энди мамлакат аҳолиси маълумот, видео ва расмларни ҳам бутун интернет, ҳам фақатгина Tas-ix тармоғи бўйича излашлари мумкин.

Қидирув жараёнида Yandex бир талай омилларни инобатга олади: сўров бўйича ҳужжатнинг таркибан тўғри келиши, манбанинг сифати, саҳифаларнинг юкланиш тезлиги, фойдаланувчиларнинг шахсий афзалликлари ва ҳоказо.

Мамлакатимизда Tas-ix га уланган сайтлар жуда кўп, улар тез юкланади ва трафикни тежашга имкон беради. Шу боис Yandex Ўзбекистон аҳолиси учун фақатгина Тас-их сайтлари бўйича қидирувни яратди. Бутун интернет бўйича қидирув натижаларида эса, ушбу сайтларни махсус белгилар билан белгилашни бошлади. Умумий ҳисобда Yandex икки ярим мингдан ортиқ Тас-их сайтларини билади.

Маҳаллий қидирувни яратиш учун маълумотлар ва аудитория талабини билиш керак бўлади. Ўзбекистонда ташкилотлар қидируви айниқса машҳур. Шунинг учун Yandex қидирувга ўн минг маҳаллий компаниялар ҳақида маълумот жойлади. Масалан, яқин орадаги қаҳвахонани қидириб, уларга берилган баҳо, фикрлар билан харитадаги жойлашуви ва иш вақтини кўриш мумкин. Ёки Yandexдан қаерга боришни сўраш мумкин ва ушбу мавзу бўйича Ўзбекистон фойдаланувчилари орасидаги машҳур материалларни кўриш мумкин.

Одамлар қидирувни тезда кирита олишлари учун, уларга қидирув ёрдамлари таклиф этилади.

Музаффар Абдуллаев олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech