25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,4 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2020 2422

Yandex.Taxi да «Етказиш» хизмати тури

Yandex.Taxi Тошкентда «Етказиш» хизматини йўлга қўйди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар, яқинларига кийим-кечак, озиқ-овқат ёки дори-дармон етказишлари, кичик корхоналар эса ўз мижозларига буюртмаларни юборишлари мумкин.  

«Етказиш»ни  Yandex.Taxi иловасининг оддий сафарлар буюртмасини топиш жойининг ўзида топиш мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун қабул қилувчининг телефони ва манзилини кўрсатиш керак. Унга сайтга ҳавола билан смс-хабар келади, қаерда машинанинг маршрут бўйича ҳаракатини кузатиш мумкин. Жўнатмани юбориш учун уни автомобилга олиб бориш ва ҳайдовчига топшириш, қабул қилувчига эса - чиқиш, тўловни амалга ошириш ва олиш керак бўлади. 

Масалан, Риёзий ва Ташселмаш ўртасидаги етказиб бериш тахминан 7 минг сўмга тўғри келади, Ракат маҳалладан Н16 шаҳар касалхонасигача - 10 минг сўм. Бу шаҳардаги энг унумли таклиф. Хизмат жўнатмани қабул қилишда тўланади ва ҳозирча фақатгина нақд пул билан. 

Тошкент аҳолиси учун шунингдек «Эшикдан эшикгача» тури мавжуд. Уни хоҳиш-истакларда танласа, ҳайдовчи жўнатмани хонадон ёки офиснинг эшиги олдидан олиб кетади ва эшигигача етказади. Бундан ташқари шарҳларда контактсиз етказиб бериш усулини кўрсатиш мумкин. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи зарур нарсани кўрсатилган манзилгача етказади ва қабул қилувчининг буюртмани олиши ва пулни қўйишини кутиб туради.

Хизматни, махсус ўқувдан ўтган, шунингдек инфеция тарқалиши билан боғлиқ профилактика чоралари ҳақида маълумот билан таъминланган, синалган ҳайдовчилар кўрсатишади. 

Юборишдан олдин нарсани конверт, қути ёки пакетга ўраш зарур. Етказма машинага сиғиши ва 20 килограммдан оғир бўлмаслиги керак. Масалан, ҳайдовчи билан чамадон, хужжатлар, нарсалар жойлашган пакетни етказиш мумкин. Велосипед, кир ювиш машинаси, торшер — мумкин эмас. 

Yandex.Taxi бепул иловаси iOS va Android учун ўзбек, рус ва бошқа тилларда бепул мавжуд. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech