22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Мамлакатимизда
18 Мар  2019 1185

Янги лойиҳа, асосий мақсад кўзи ожизларни зарурий адабиётлар билан таъминлаш

Бугунги кунда дунёда 39 миллиондан ортиқ кўзи ожизлар ҳаёт кечирмоқда. 246 миллиондан кўпроқ одамларнинг кўриш билан боғлиқ муаммолари бор. Мамлакатимизда 2017 йил ҳолатига кўра 670 мингдан зиёд кўзида муаммоси бор фуқаролар рўйхатга олинган. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан “Ko‘ngil ko‘zi” лойиҳаси тақдимотига бағишланган анжуманда айтиб ўтилди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов, бугунги кунда ногиронлиги мавжуд инсонлар учун ташкил этилган мактаб-интернатларнинг 12 тасида 3 минг нафардан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар таҳсил олаётгани, улар учун ўқув ва бадиий адабиётлар етишмаслиги, “Кўзи ожизлар босмахонаси” ДК даги технология ва асбоб-ускуналар жуда эскирганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Кўзи ожизлар босмахонаси” корхонасининг матбаа ускуналарини модернизация қилиш, бинолари ва ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган “Ko‘ngil ko‘zi” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолари бор инсонларни қуллаб-қувватлаш, уларни ўқув, бадиий, илмий ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш. Шунингдек, “Кўзи ожизлар босмахонаси” корхонасининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритишлари учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиш лойиҳанинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Яқин келажакда Агентлик ушбу лойиҳа доирасида нафақат барча махсус мактаб-интернатларни зарур китоблар билан таъминлашни, балки ўқув материалларни тушунарли ва осон кўринишда етказиб бера оладиган “Ўргатувчи адабиёт”, Алишер Навоий, А.Қодирий, Чўлпон, Жомий каби адибларнинг машҳур асарларини ўзида жамлаган “Ўзбек адабиёти дурдоналари” туркум аудиокитобларни нашр этишни режалаштираётгани айтиб ўтилди.

Анжуман доирасида Агентлик томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида тайёрланган ва нашр этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.  

ЎзА олган сурат  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech