22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,6 °C

Спорт
12 Сен  2019 382

ОАВ: Эктор Купер бўшатилиб, ўрнига янги мураббий тайинланиши кутилмоқда

Хабарингиз бор Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ЖЧ – 2022 иккинчи саралаш баҳслари доирасида Фаластинга (0:2) имкониятни бой бериб қўйди.

Терма жамоанинг бу натижаси ва ўйин услуби футбол мухлисларини ҳавотирга сола бошлади. Кўпчилик мухлислар асосий айибдор сифатида бош мураббийни кўришди. Натижада, Эктор Купер лавозимидан озод этилиши мумкин, деган гап-сўзлар ҳам пайдо бўлди.

Sports.uz сайтининг маълум қилишича, кўплаб мунозаралардан сўнг аргентиналик мутахассис лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига “Бунёдкор” клуби устози Вадим Абрамов тайинланиши кутилмоқда. Бу борада Абрамов ЎФА раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказган.

Яқин кунларда Купер бош мураббийликдан кетиши ва унинг ўрнига Абрамов миллий жамоамизга тайинланиши мумкин, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech