20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Яшил сайёра
17 Янв  2019 1186

Янги низом Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Мазкур низом билан қўмита ва унинг таркибий бўлинмаларининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, ҳуқуқ ва жавобгарлиги белгиланди.

 Қўмита қуйидагилар учун жавоб беради:

- экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

- Қўмита фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;

- Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

- соҳани ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши;

- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech