24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Мамлакатимизда
25 Фев  2019 941

Янги ноутбукнинг “умри” ўн кунга ҳам бормади

Қўқон шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи О.Турдалиева шаҳардаги "Медиа парк" савдо мажмуасидан жорий йил январь ойи охирларида 3 200 000 сўмга Lenovo русумли ноутбук харид қилган. Товар истеъмолчига бир йиллик кафолат муддати билан сотилган. Лекин орадан 10 кун ўтмасдан ноутбук ўз-ўзидан ўчиб қолган ва истеъмолчи уни ишлата олмаган.

 

Шундан кейин истеъмолчи қонуний ҳуқуқларидан келиб чиққан ҳолда, савдо мажмуаси сотувчисига ўз эътирозлари билан мурожаат қилган ва нуқсонли товарни шу русумдаги бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишини сўраган. Ушбу ҳолатда сотувчи истеъмолчига товарни бепул таъмирлатиб беришни таклиф қилган, лекин истеъмолчи ушбу таклифга рози бўлмаган. Шундан кейин истеъмолчи Бош прокуратуранинг ишонч телефонига мурожаат қилиб, масалани ижобий ечим топилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган. Бу ҳақда Ўзбекистон истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахасислари томонидан истеъмолчининг мурожаатини ўрганиш жараёнида савдо мажмуаси масъул ходимлари билан учрашиб, амалдаги "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни билан белгилаб берилган истеъмолчининг ҳуқуқлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчининг талаби асосида ноутбукни мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишига эришилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech