13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Саломатлик
7 Июл  2020 415

Янги реанимобиллар келтирилди

Юртимизга коронавирус билан оғриган беморларни транспортировка қилиш учун махсус реанимобиллар олиб келинди.

Бугун юртимизга хорижда ишлаб чиқарилган 15 та махсус замонавий реанимобилларнинг олиб келинли.

Келтирилган янги махсус реанимобиллар беморларни транспортировка қилиш соҳасидаги камчиликларни тўлиқ бартараф қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Эътиборли жиҳати, ушбу реанимобиллар дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган бўлиб, беморни бир манзилдан тиббиёт муассасасига етказиб боргунча унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Шунингдек, беморларни ташишда тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус носилканинг устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта тез тиббий ёрдам хизмати учун 1 500 та янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинганди.

Жорий йил январида эса пойтахтимизнинг тез тиббий ёрдам хизмати учун хориждан келтирилган 150 та «Ford» русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилганди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech