31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Транспорт
11 Дек  2019 1244

Янги йил арафасида маҳаллий ва халқаро йўналишларга қўшимча поездлар қатнайди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ янги йил ва байрам кунларида йўловчи поездларга бўлган катта талабни ҳисобга олиб, қўшимча рейсларни ташкил этмоқда, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Жумладан, жорий йил 16 декабрдан 2020 йил 7 январга қадар №556/555-сонли “Тошкент – Урганч – Тошкент” йўналишида қўшимча поезд йўлга қўйилади.

Шунингдек, жорий йил 14 декабрдан 2020 йил 11 январга қадар №5/6-сонли “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишидаги поезднинг қўшимча қатнови ҳам йўлга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, халқараро йўналишдаги поездларда олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипталарга 55% гача чегирма жорий қилинган, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech