13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Долзарб
8 Июл  2020 443

Япония жала туфайли 1,3 миллионга яқин кишини эвакуация қилди

Япониянинг Фукуока, Кумамото, Нагаски ва Оита маъмурий ҳудудларининг сал кам 1,3 миллион нафар фуқаросини сув тошқини туфайли кўчириш тавсия этилди.

Маълумки, 4 июль, шанба куни ҳаво инжиқлиги оқибатида кунчиқар юртида 52 киши ҳаётдан кўз юмган. Яна икки киши ҳаёт учун кураш олиб боряпти, 12 киши бедарак йўқолган.

Жала Жануби-Ғарбдан шимолга қараб силжиб боряпти. Энди улар нафақат Кюсю шаҳрини, балки Сикоку оролини, ҳамда Хонсю оролининг бир қисмини четлаб ўтмаслиги мумкин. Бир қатор жойларда йўллар ва кўприклар бузилган. Бу эса вайронгарчиликлар миқёсини аниқ баҳолаш имконин бермаяпти, деб хабар беради РИА Новотси.

Жануби-Ғарбий ҳудудларда автоконсернлар, банклар ва бошқа компаниялар фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлган. Жойларда қутқарувчилар ва яна бошқа ҳудудлардан ёрдамга жўнатилган ўн минг ҳарбий ишлаяпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech