28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Ижтимоий ҳаёт
4 Апр  2020 687

Япониядаги ватандошларимиз ёрдами кўрсатди

Японияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар бугунги мураккаб вазиятда мамлакатимиз раҳбариятининг COVID-19га қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Хусусан, улар «Paramount Beds» компаниясининг кўп функцияли кроватлари, шунингдек, тиббий ниқоблар, қўлқоплар ва бош кийимлардан иборат инсонпарварлик ёрдами шакллантирди.

Ушбу инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида мамлакатимиз тиббий муассасаларига етказиш учун Тошкентга жўнатилди.

Таъкидлаш жоизки, Япониянинг «Paramount Beds» компанияси кроватлари тиббиёт соҳасидаги энг илғор жиҳозлардан ҳисобланади. Бу коматоз ва ўта оғир беморларни даволаш жараёнида зарур асбоб-ускуналар бўлиб, тиббиёт ходимларига масофадан бошқариш пульти ёрдамида беморнинг ҳар бир тана қисмида содир бўлаётган ўзгаришларни назорат қилиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech