15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Воқеа-ҳодисалар
21 Окт  2019 433

Японияга иккита янги тўфон яқинлашмоқда

Иккита янги тўфон Япония қирғоқлари томонга ҳаракатланмоқда. У ерда ҳали аввалги кучли жала қуйиши оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатларини бартараф этиш якунига етмаган бир пайтда Япония метеорология бош бошқармаси томонидан ана шу маълумот эълон қилинган.

Ушбу мавсумда «Нэогури» тўфони (бу мавсумдаги йигирманчиси) 22 октябрь куни эрталаб жануби-ғарбий қирғоқлар ва Токионинг жанубий соҳилларига етиб бориши кутилмоқда, деб хабар тарқатди РИА Новости.

Шамолнинг тезлиги сониясига 45 метрга етади, бу кучли тўфон марказида босим 985 гектопаскал (симоб устунининг 739 миллиметри)га тенг.

Яна бир «Буалой» тўфони ҳам жанубдан яқинлашмоқда ва 26 октябрь кечаси Япониянинг шарқий қирғоқларига етиб боради. Тўфон ҳудудидаги шамол тезлиги сониясига 50 метрга етиши мумкин, унинг марказида босим 970 гектопаскал (симоб устунининг 727 миллиметри)га тенг экани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта Япониянинг марказий ҳудудларига сўнгги бир неча ўн йиллар ичидаги энг кучли «Хагибис» тўфони ёпирилиб, бўронли шамоллар ва кучли жала қуйиши билан кечганди. Тўфон натижасида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари 79 кишига етган, ўн киши бедарак йўқолган, жабр кўрганлар сони 400 га яқинлашганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech