08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,6 °C

Яшил сайёра
12 Мар  2020 437

Яшил ҳудудни асраш муҳим масала

 12 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Кўп қаватли уйлар яқинидаги майда қурилмалар ва қурилиш ишлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда тошкентликларнинг қурилиш ташкилотларидан норозилиги кўп муҳокама қилинаётгани боис учрашувга ОАВлари вакиллари, блогерлар ва жамоатчилик таклиф қилинди.

Тадбирда Нукус, Якуб Колас кўчалар 6-уй, Марказ-1 ва Марказ-14 даҳалари, Паркент кўчасидаги янги қурилган уйлар каби муаммоли манзиллар аҳолисидан кўплаб саволлар тушди.

Ер ажратиш (аукционлар) механизмлари ва нормативларни бажаришга бўлган талаблар иштирокчиларга тушунтирилди. Шунингдек, шу каби қатор саволлар билан бошқармага мурожаат қилиб, маслаҳат олиш мумкинлиги ҳам маълум қилди.

Шунингдек, яшил ҳудудларга етказилаётган зарар масаласи ҳам тошкентликларда кўп савол туғдирди. Бу борада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси масъуллари ҳар бир ҳолатга изоҳ берди.

Масалан, Нукус кўчасидаги яшил ҳудуддан 200 га яқин дарахт Уч қаҳрамон бекати яқинидаги майдончага экилган бўлиб, бу ўсимликларнинг ҳолати кузатилмоқда ва ҳозир улар куртак чиқарган. Ашҳобод боғи яқинидаги майдондан Технопарк ҳудудига кўчирилган дарахтлар билан ҳолат ҳам ҳудди шундай.

Агар кузатувлар вақтида уларнинг бир қисми янги жойда кўкармаса, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилиши ҳақида Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи Нодиржон Юнусов тушунтириш берди.

Матбуот анжуманида муаммо ечимини кутиб ўтирмасдан шаҳар аҳолиси, қурилиш ташкилотлари ва маъмурият яқин алоқада бўлиши муҳимлиги таъкидланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech