07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Туризм
29 Авг  2019 667

Ер ости “Эверест”и номи учун кураш

Ўзбекистондаги ғорлардан бири дунёнинг энг чуқур ғорларидан бири сифатида эътироф этилиши мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилмоқда.

Урал спелеологлар уюшмасининг Россия геогафик жамиятининг қўллаб-қувватлаши остидаги Сурхондарё вилояти Чўли Баир тоғли массивидаги спелеологик экспедицияси сенсацион натижа билан якунланди. В.Логинов раҳбарлиги остидаги А.Вишневский номидаги ғорда (ЧБ-15) ўтган 20 кунлик экспедиция давомида “-1284 метр”лик чуқурликка эришилган.

Ғорнинг узунлиги 15 километрни ташкил қилган. Чўли Баирдаги ушбу ғор сув босган галереядан бошланиб, 20 метрлик қудуқ билан тугайди. Топографик съемка шуни кўрсатдики, ғор бугунги кунда Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланган, 1415 м амплитудага етган Бой-Булоққа жуда яқин келди. Бу икки ғорнинг бирлашуви феноменал чуқурлик – 2 километрдан ортиқни қайд этади ва бу уни А.Веревкин (2212м) ҳамда Крубер (2197м) ғорларидан кейин дунёнинг учинчи энг чуқур ғорига айлантиради. Назарий жиҳатдан массивнинг салоҳияти юқорида янги ғорларнинг аниқланиши ҳамда уларнинг бир улкан тизимга айланиши ҳисобига чуқурлиги жиҳатидан жаҳон рекордини ўрнатиш имконини яратади. Ғорлардаги тадқиқотлар 2020 йилда давом эттирилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech