10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Долзарб
9 Сен  2019 621

Ереванда қўл юкида бомба бор, деган йўловчи ҳибсга олинди

«Сибирь» авиакомпаниясининг Ереван-Москва парвозини амалга оширувчи рейсида бир йўловчи тўполон кўтариб, қўл юкига бомба жойланганини айтди. Уни дарҳол қўлга олдилар, бироқ самолётдан бирорта хавфли буюм топилмади, дея хабар қилади Арманистон фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати.

Қўмитанинг Facebook га жойлаштирган хабарида келтирилишича, жорий йилнинг тўққизинчи сентябрь куни «Сибирь» авиакомпаниясининг 908-чи Ереван-Москва рейсига йўловчилар чиқарилаётган пайтда улардан бири қўл юкида бомба борлиги айтган.

Агентлик маълумотига кўра, йўриқномага асосан ҳодиса ҳақида авиация хавфсизлиги хизмати ва полиция хабардор қилинган. «Сигнал олингандан сўнг, авиация хавфсизлиги ходимлари йўловчини (бомба ҳақида хабар берган) тезда ажратиб олишди, унинг қўл юки назоратга олинди, йўловчилар самолётни тарк этди», дейилади хабарда.

Шундан сўнг бутун самолёт йўловчиларнинг шахсий буюмлари, қўл юки, бошқа юкларни текшириш амалга оширилди.

«Текширув натижасида тақиқланган буюмлар, нарсалар, материаллар ва ускуналар топилмади. Ёлғон маълумот берган йўловчи «Звартноц» аэропорти полиция бўлимига топширилди. Тергов ишлари бошлаб юборилди», дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech