06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,9 °C

Транспорт
2 Июл  2020 355

Етук авиация мутахассислари ўзимизда тайёрланади

Тошкент давлат транспорт университети Франция таълим муассасалари билан ҳамкорлик қиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида Европада авиация соҳасидаги энг катта ўқув юрти ҳисобланган Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de lʼaviation civile) ҳамда Тулуза бизнес мактаблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, келажакда юртимизда авиация соҳаси учун малакали учувчилар, етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида видеомулоқот ташкил этилди.

Ушбу видеомулоқотда Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби, Тулуза бизнес мактаби ҳамда «Airbus» компаниясининг вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида бир қатор йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди. Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш, фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш кўзда тутиляпти.

Шунингдек, учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни Фуқаролик авиацияси миллий мактабида малака ошириш ва стажировка дастурлари бўйича ўқишга юбориш назарда тутилаётир деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech