26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Спорт
20 Апр  2020 503

Европа чемпионати кўчирилди

Баскетбол бўйича Европа биринчилиги 2021 йилдан 2022 йилга кўчирилди.

Халқаро баскетбол федерацияси – ФИБА ташкилот мусобақалари муддатига коронавирус пандемиясининг таъсирига бағишланган видеоконференция ўтказди.

Видеоконференцияда баскетбол бўйича Европа чемпионати – «Евробаскет-2021» мусобақалари муддатини кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу галги «Евробаскет-2021» Германия, Грузия, Чехия ва Италияда 2021 йил 2-9 сентябрда ўтказилиши белгиланган эди. «Токио-2020» Олимпия ўйинлари 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганлиги муносабати билан баскетбол бўйича Европа чемпионати энди 2022 йил 1-18 сентябрда ўтказиладиган бўлди.

Баскетбол бўйича Европа чемпионати – тўрт йилда бир марта ФИБА шафелигида Европанинг эркаклар терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган халқаро турнирдир. Бу турнир биринчи марта 1935 йилда Швейцарияда ўтказилган. «Евробаскет»нинг амалдаги чемпиони Словения терма жамоаси ҳисобланади. Ушбу чемпионлик кубоги ФИБА Баскетбол шон-шуҳрат зали аъзоси, ФИБА вице-президенти бўлган Николай Семашко номи билан аталади.

Баскетбол бўйича Европа чемпионатининг саралаш мусобақалари қитъанинг 41 та миллий терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Саралаш ўйинларининг ҳар бир босқичида турли миқдордаги терма жамоалар иштирок этади. Бунда гуруҳдаги ҳар бир жамоа ўз рақибларига қарши икки марта – уйида ва меҳмонда кураш олиб боради. Натижада улар орасидан энг кучли 24 терма жамоаси Европа чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, баскетбол бўйича Европа чемпионатининг саралаш мусобақлари 2017 йил 23 ноябрда бошланган ва 2021 йил 23 февралда ниҳоясига етиши керак эди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech