26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Молия
22 Апр  2020 706

Йирик солиқ тўловчилар кимлар

Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.

Ушбу низомга мувофиқ қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:

а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;

б) тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

в) «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;

г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;

д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;

е) углеводород хом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

 Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, соф тушуми 100,0 миллиард сўм ва ундан ошган юридик шахслар ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ва уларнинг филиалларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳаволала орқали танишиш мумкин.

Бугунги кунда республика бўйича йирик солиқ тўловчилар сони 779 тани (филиалларни ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этади деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech