24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Хавфсизлик
18 Июл  2019 367

Янгийўлдаги йўл транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди

Янги йўл туманида “Opel Omega” русумли автомашина ва “DAF” русумли юк автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. бошқарувидаги “Opel Omega” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қуйичирчиқ-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи 62 ёшли А.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Натижада “Opel Omega” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, Сергели туманида яшаган 22 ёшли А.У. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech