26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Таълим
8 Апр  2020 604

Ёлғон хабарга учманг

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиниши тўғрисидаги асоссиз хабарни инкор қилади.

Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.

Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech