07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Хавфсизлик
3 Июн  2020 438

Йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам вояга етмаган эди

Учкўприк туманида «Lacetti» русумли автомашина ағдарилиши оқибатида бир нафар вояга етмаган шахс вафот этди.

 

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 1 июнь куни вояга етмаган ҳайдовчи «Lacetti» русумли автомашинасини Қўқонбой маҳалласида бошқариб кетаётиб бошқарувини йўқотган. Натижада автомашина ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашинада бўлган вояга етмаган йўловчи шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech