17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Энергетика
3 Июн  2019 408

Ёқилғи-энергетиканинг айрим турларига тариф сиёсати такомиллаштирилди

Ёқилғи-энергетика ресурсларини айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (452-сон, 31.05.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

- 2019 йил 1 июндан фаолиятини бюджет ҳисобидан олиб бормайдиган ва тежамкор бўлмаган қозон агрегатларни алмаштирмаган ташкилотларга табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади;

- қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти ташкилотларига электр учун табақалаштирилган ҳисоб-китоблар татбиқ этилмайди;

- умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр учун ҳақ маиший истеъмолчиларга белгиланган тарифлар бўйича тўланади;

- идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва оилавий корхоналар, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонларга маиший истеъмолчиларга белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади;

- мазкур қарор кучга киргунича электр энергияси ва табиий газ учун аванс тўланган бўлса, истеъмолчилар (аҳолидан ташқари)  тариф ўзгарганда тўлов қилинган кундан кейинги 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга қўшимча тўловлардан озод этилади (илгари бу муддат 1 ой эди).

Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорида белгиланган табиий газ, суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархларнинг 2019 йил 1 июндан ошиши бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech