27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
2 Мая  2020 611

Ёрдам давом этади

Пойтахтлик саховатпешалар тошқиндан жабрланган   сирдарёликларга инсонпарварлик ёрдам қўлини чўздилар.

Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида фуқароларимиз ташаббуси билан Сирдарё вилоятида оғир турмуш шароитида қолган аҳолига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик ёрдамларини йиғувчи пунтк (марказ) ташкил қилинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бугун, 2 май куни бу ерда фавқулодда ҳодиса сабаб, эвакуация қилинган ватандошларимизни  қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун кундалик зарур бўлган барча маҳсулотлар (озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзаллар, кўрпа-тўшак, дори-дармон, санитария ва гигиана маҳсулотлари) тўпланиб, манзилли равишда етказиб бериш учун чикиб кетди.

Хайрия ёрдами сирдарёликларга тошкентликларнинг ёрдами тариқасида мунтазам етказиб турилади.

Маҳсулотлар жамланувчи кейинги манзил ва етказиб бериш муддати ҳақида яна хабардор қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech