19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Кейинги авлод
28 Янв  2019 1684

Ёш олимларга 5 миллион сўмдан берилди. Хўш, нима учун?

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи муассислигидаги «Республика ёш олимлар кенгаши», ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилотлар билан биргаликда бакалавриат, магистратура, доктарантурада таҳсил олаётган, мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқотлар олиб бораётган 18-35 ёшдаги изланувчилар ўртасида «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант-танловини ўтказди.

Танлов шартларига кўра, аниқ, ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар йўналишида тўққиз нафар ёш олимга лойиҳасини амалиётга бирламчи татбиқ этиши учун 5 миллион сўмдан тақдим этилди. Ёш олимларнинг лойиҳалари ўзини оқласа, Ўзбекистон шароитида амалиётга татбиқ этиш мукин бўлса, уларга яна 5 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

Меҳрангиз Усмонова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech