20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Мамлакатимизда
9 Июн  2019 930

Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази қайта ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан (472-сон, 2019 йил 7 июнь)  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

 

Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш Марказ фаолиятнинг асосий йўналиши этиб белгиланди.

Қарор билан шунингдек, Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга:

-2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

-магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш чораларини кўриш каби вазифалар юклатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech