13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Хавфсизлик
11 Июл  2020 370

ЙТҲ икки велосипедчи ҳаётига зомин бўлди

Наманган вилоятида бир неча кун ичида икки нафар велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди.

4 июль эрталаб Уйчи тумани «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида «ВАЗ-21063» русумли автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жабрланувчи 9 июль куни шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, 9 июль куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳам афсуски аянчли якун топди. Соат 16:30 ларда, Косонсой-Наманган йўлининг 17 километрида «Дамас» русумли автомашинаси ҳайдовчиси ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech