06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,9 °C

Хавфсизлик
3 Июл  2020 370

ЙТҲда уч киши қурбон бўлди

«Malibu» ва «MAN» русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида, уч нафар одам вафот этди.

2020 йил 1 июлда Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Андижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095 километрида ЙТҲ билан боғлиқ даҳшатли воқеа содир бўлди.

«MAN» русумли юк автомашинаси ва «Malibu» русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида «Malibu» автомашинасининг 50 ва 51 ёшли аёл йўловчилари, ҳамда 48 ёшли йўловчиси олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этганлар

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech