14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Спорт
13 Янв  2019 1770

Тошкентда байрамга бағишланган югуриш акцияси бўлиб ўтди

Бугун, 13 январь куни Мудофаа вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Қуролли Кучлари куч тузилмалари ўртасида «Соғломлаштириш акцияси» ўтказилди. Унда 300 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар билан бирга профессионал спортчилар ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Иштирокчиларнинг узоқ масофага югуриши олдидан «Ватанга Қасамёд» монументи пойига гулчамбар қўйилди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақага Қуролли Кучлар давлат музейи олдида старт берилди.

Финиш чизиғи Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб, икки манзил орасидаги масофа 10 километрдан ошди.

Белгиланган маррага етиб келган иштирокчиларни ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари тантанали тарзда кутиб олдилар.

Эркаклар ўртасида маррага биринчи бўлиб, Мудофаа вазирлиги Спорт клуби вакили Шохруҳ Давлатовга насиб этган бўлса, аёллар ўртасида биринчиликни Мудофаа вазирлиги спорт клубининг яна бир ёрқин вакили Катя Тунгускова қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар қимматбоҳа совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech