04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Долзарб
29 Апр  2020 652

Юк ташувчилар учун талаблар кучаймоқда

Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси мазкур мамлакат бўйлаб транспорт ҳаракатига доир қўшимча талаблари ҳақида ахборот берган.

Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб халқаро юк ташишга қўшимча талаблар қўйди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матьбуот хизмати.

Ушбу талабларга кўра, агар ҳайдовчининг соғлиғини текшириш пайтида касаллик белгилари аниқланса, хорижий ҳайдовчиларнинг Туркияга киришига рухсат берилмайди, Туркия фуқаролари эса карантинга олинади.

Касаллик белгилари бўлмаса:

- Туркия ҳудуди орқали транзит ташишда транспорт воситалари кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланади, чегара дарвозасигача бўлган масофага қараб 24 соатдан 36 соатгача Туркияда бўлишига рухсат берилади. Бу муддат йўлларнинг ҳолати ва об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда 48 соатгача узайтирилиши мумкин. Автотранспорт воситалари олдиндан белгиланган маршрутга, стансияларга / тўхташ жойларига риоя қилишлари керак;

- Туркияга / Туркиядан юкларни ташишда хорижий ҳайдовчилар 14 кунлик карантин муддати тугамасдан мамлакат ҳудудига киришлари учун улар 72 соат ичида Туркиядан чиқиб кетишлари талаб этилади (йўллар, об-ҳаво шароити, божхона тартиблари ҳисобга олинган ҳолда узайтирилиши мумкин);

- Туркия ҳайдовчилари 14 кунлик муддат тугамасдан мамлакатдан чиқиб кетишлари мумкин;

- Дори воситалари, тиббий буюмлар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ташишга устувор эътибор берилади.

Кемада юк ташиш (Ро-Ро Травелс) ҳайдовчилар иштирокисиз амалга оширилади (фақат ярим тиркамалар / тиркамалар қабул қилинади).

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳудуди орқали халқаро юк ташишни амалга оширишни режалаштирган жисмоний ва юридик шахсларга Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech