26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Транспорт
21 Мая  2019 695

Юнусобод метро йўналишида дастлабки бурғилаш ишлари якунланди

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг биринчи йўналишида узунлиги қарийб 1,5 километрлик бурғилаш ишлари якунланди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Германиядан келтирилган “Herrenknecht” русумли туннел бурғилаш техникаси ёрдамида 938 комплект темир-бетон ҳалқалар ўрнатилиб, Юнусобод линиясининг “Шаҳристон” бекати билан уланиш учун тайёрланган махсус қисмига етиб келди.

Айни пайтда пойтахтимизнинг Юнусобод йўналишида 2-босқич қурилиши давом этмоқда. Таъкидлаш жоиз, янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этади.

Бугунги кунда метронинг туннел қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ усулда олиб борилмоқда. Мазкур ер ости қурилиш ишларида “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасининг 67-Кўприкқурилиш отряди жамоаси томонидан амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу объектга 180дан ортиқ малакали муҳандис ва мутахассислар 40га яқин замонавий махсус техника ва механизмларда кечаю-кундуз, узлуксиз иш олиб боришмоқда. Тоннелнинг очиқ усулдаги  қурилишлари деярли якунига етказилди.

Лойиҳа 2019 йил охиригача тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етказилгач, Юнусобод метро йўналишига яна иккита бекат қўшилади. Булар “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳар иккиси ҳам шарқона меъморчилик анъаналари асосида барпо этилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech