24 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Транспорт
10 Дек  2019 968

Юнусободда 19 та автобуснинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ерости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунига қадар ҳудуддаги А.Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспорт ҳаракати учун ёпилади, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Бу эса жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир ўтказади. Хусусан, юқоридаги манзилдан ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар йўналиш ҳаракатини А.Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда А.Темур кўчалари орқали давом эттиради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech