24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Мамлакатимизда
18 Июл  2019 402

Юридик коллежларда ҳужжат қабул қилиш 17 августга қадар давом этадиган бўлди

Адлия вазирлигининг юридик коллежларига абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари юридик коллежлар қабул комиссиялари томонидан 2019 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача (шу куни ҳам) қабул қилинди.

Ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатларигв кўра Ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди, дея маълум қилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни яна бошланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech