27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Воқеа-ҳодисалар
16 Мая  2020 304

Юртдошимиз ҳалок бўлмаган

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Жанубий Корея заводларининг бирида юз берган портлашдаги англашилмовчиликка аниқлик киритди.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси 2020 йил 15 майда Кёнгнам провинциясидаги металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни рад қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Элчихона консуллик бўлими ходими воқеа жойига ташриф буюрди, вазиятни ўрганди ва Ҳаман тумани (Кёнгнам провинцияси) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқа ўрнатди. Мазкур туман расмий органлари вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини тасдиқлади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech