29 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Туризм
13 Мая  2020 712

Юртимиз хорижликлар нигоҳида

“Sufi Trail” Ўзбекистон бўйлаб саёҳатни бутунжаҳон мероси бўйлаб саёҳатга қиёслади.

Нидерландиянинг “Sufi Trail” сайтида таниқли бельгиялик фотожурналист Жон Рейнхарднинг Ўзбекистонга ижодий сафарига бағишланган “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Мақолада мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти тўлиқ кашф қилинмаганлиги таъкидланади.

“Ўзбекистон Буюк ипак йўли дурдонаси ва Жалолиддин Румий йўналишидаги мамлакатдир. 3 минг йиллик тарихга эга мамлакат — Ўзбекистон Марказий Осиёдаги биз яхши билмаган ажойиб мамлакатлардан биридир. Албатта, биз Буюк ипак йўли ҳақида эшитганмиз, лекин унда бетакрор гўзалликка эга шаҳарлар борлигини билмаймиз. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлар ўзининг миноралари, масжидлари ва мадрасалари билан кўзингизни қувонтиради, ҳайратингизни оширади”, дейилади мақолада.

“Sufi Trail” мақоласида машҳур Шарқ бозорлари, у ердаги сархил мевалар ва уларнинг бетакрор таъми ҳамда сотувчиларнинг хушмуомалалиги ва меҳмондўстлиги алоҳида эътироф этилган.

Мақолада Тошкент метросига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Ўзбекистон гастрономияси ҳақида эса бутун бир китоб яратиш мумкинлиги таъкидланади. Муаллиф мақолага якун ясар экан, Ўзбекистоннинг бой тарихга эга, дўстона, хавфсиз ва озода мамлакат эканлигини таъкидлайди ҳамда бу ерда барча қулайликлар мавжудлигини қўшимча қилади. “Интернетга кириш, телефон ва транспорт каби замонавий қулайликларнинг мавжудлиги унинг ўзига хослигини тасдиқлайди. Ўзбекистон кўп тармоқли ички маршрутларга эга. Тезюрар поездлар мамлакатнинг барча бурчакларидан хоҳловчиларни ташиши мумкин. Мамлакатнинг яна бир афзаллиги у ерда ўзбек тилидан ташқари рус, инглиз ва француз тилларида ҳам сўзлашишади. Аслида Ўзбекистон саёҳатлар учун ажойиб мамлакат”, дейилади мақолада.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech