06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Таълим
2 Июн  2020 465

Юртимизда яна бир чет эл ОТМ

Тошкент шаҳрида «Япония рақамли университети» ташкил этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «Япония рақамли университети»ни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Янги университет Япониянинг «Digital knowledge» акциядорлик жамияти муассислигидаги алоҳида мулк ва мустақил балансга эга бўлган юридик шахс мақомидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Ҳужжатга мувофиқ, мазкур олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилиш ва битирувчиларининг аттестацияси ушбу университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади

«Икки томонлама диплом» (double degree) дастурлари асосида ўқишларини муваффақиятли тамомлаган Университет битирувчиларига Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан «Компьютер лингвистикаси» йўналишида давлат намунасидаги диплом ҳамда Япония ва Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа университетларидан бирининг тегишли йўналишлари бўйича белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Тошкент шаҳридаги «Япония рақамли университети»да 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёни бошланади ҳамда муҳандис-дастурчи ва бизнес бошқаруви бакалавриат таълим йўналишларида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

https://regulation.gov.uz/uz/document/18357 ҳаволаси орқали мазкур қарор лойиҳаси билан атрофлича танишиш ҳамда муҳокамада иштирок этиш мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech