19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Маданият
29 Апр  2019 1306

«Қасоскорлар: хотима» фильмини кўриш учун томошабинлар 1,2 миллиард доллар тўлашди

Суперқаҳрамонлар ҳақидаги бу фильмнинг якуний қисмини кўриш учун ижаранинг дастлабки куниёқ сотувлардан 1,2 миллиард доллар тушум жамғарилди, дея хабар беради «Bloomberg».

Ушбу янги рекорд тушум ҳақида «Walt Disney Co» компанияси ҳам хабар қилган. «Box Office Mojo» порталидаги келтирилишича, шу пайтгача бундай тушум бўйича суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмнинг олдинги қисми «Қасоскорлар: чексизлик уруши» етакчилик қилаётганди. Ўшанда бир дам олиш кунги намойишдан 640 миллион доллар тушум қайд этилганди.

«Bloomberg» мазкур кўрсаткичнинг 2,5 миллиард долларга етишини айтмоқда. Тарихда фақат биргина «Аватар» фильми ана шу маблағдан зиёдини тўплай олган. 2009 йилда «Аватар» фильми 2,788 миллиард доллар маблағ «ишлаб» олганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech