27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Энергетика
17 Янв  2019 2445

Ҳисоблагичлар “Ўзбекэнерго” компаниясининг ҳисобидан алмаштирилади

Инвестициялар бўйича Давлат қўмитасида “Электр энергиясидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Қўшимча келишув имзоланди.

 

Ушбу ҳужжат республиканинг барча ҳудуларидаги истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларидан келиб тушадиган ахборотни йиғиш ва таҳлил қилишга мўлжалланган ЭНҲАТ (электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими) ─ Ягона маълумотлар билан ишлаш республика марказини тузиш кўзда тутилган. Ушбу марказ электр тизимини бошқариш учун ҳизмат қилади.

─ Мамлакатимиз учун ҳам бу лойиҳа чет элда амалга оширилаётган биринчи улкан энергетик лойиҳадир, ─ деди Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У. ─ Лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошиши нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Жанубий Корея “KT Corporation” компанияси билан 2015 йилда шартнома тузилган ва ҳисоблагич тизимларнинг янги турларини ўрнатиш учун Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан туманлар танлаб олинган.

– Янги тизим жорий этилгандан сўнг биз истеъмол қилинган электр энергияси ҳақида аниқ маълумотга эга бўламиз. Биз энг янги асбоблар ўрнатмоқчимиз, улар келажакда иши тўхтаб қолмайдиган тизимни яратишга имконият беради, – дейди ЭНҲАТ жорий этиш ва мувофиқлаштириш Дирекцияси бошлиғи Шерзод Хўжаев.

Шу билан бирга,  “Ўзбекэнерго” АЖ вакили шуни таъкидладики, янги асбобларни харид қилиш ва ўрнатиш ишлари истеъмолчиларнинг моддий манфаатига ҳеч қандай зарар қилмай, компаниянинг ҳисобидан амалга оширилади. Ҳисоблагичлар ўн йилда бир марта текширилади, текшириш жараёни ҳам энергетик компаниянинг ҳисобидан амалга оширилади.

Бундай марказ жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ташкил этилади. Бу ёғига эса энерго тармоқни замонавий ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, истеъмолчиларга назорат ускуналарини етказиб бериш қолади.

Санджар Якубов.

Музаффар Абдуллаев сурати.     

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech