21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Кейинги авлод
9 Сен  2019 621

Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисиясининг ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида М.Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун, 9 сентябрь куни «МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот  қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янда ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини янада бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзоларининг Тошкент вилоятида жойлашган Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига ташрифи режалаштирилган.

10 сентябрь куни Олий ва ўрта масхус таълим вазири И.Маджидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари М.Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисиясининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech