01 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,9 °C

Маданият
10 Мар  2020 2270

Замонавий санъат маркази ташкил этилди

2020 йил 6 мартда Ҳукуматнинг 131-сонли «Тошкент шаҳрида Замонавий санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Замонавий санъат маркази ташкил этилди.

Замонавий санъат соҳасида ижодкорлар билан оммавий мулоқотни йўлга қўйиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Марказ тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари вакилларини профессионал равишда бирлаштиришга йўналтирилган замонавий санъатни инновацион ва технологик ривожлантиришда узоқ муддатли ташаббусларнинг фанлараро ўзаро платформаси яратилишини таъминлайди. Мазкур қарор билан мазкур Марказнинг тузилмаси ҳамда устави тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech