19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

IT-хабарлар
17 Сен  2019 775

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини ишга туширилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжумани доирасида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (my.gov.uz) янгиланган талқини тақдимоти бўлиб ўтди.

Порталнинг янгиланган талқинининг эскисидан асосий фарқи, фойдаланувчилар барча давлат хизматлари билан ягона идентификация тизимида мажбурий авторизациядан ўтмасдан туриб танишиш имкониятига эга бўладилар. Эндиликда қидирув майдонида калит сўзларни киритиш ва “қидириш” тугмасини босиш кифоя.

 Шунингдек, порталнинг янги талқини интерфейси мослашувчан бўлиб, ҳар қандай мобиль қурилмалар ёрдамида Ягона портал хизматларидан қулай кўринишда фойдаланиш имконияти яратилди. Бунинг учун порталда фақат бир марта авторизациядан ўтиш кифоя. Портал ўз фойдаланувчиларига 166 турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш, тегишли маълумотларни қидириш, тадбиркорлик масалаларини ҳал қилиш ва кўплаб имкониятларга ечим топишда кенг имкониятларни очиб беради.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, порталдаги ўзгаришлар мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларига янги технологияларни жорий қилиш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш ва бизнесни ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни яратиш билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ва Ягона интегратор UZINFOCOM ходимлари ҳамкорликда, АКТ саводхонлигини ошириш ва порталнинг янги имкониятлари билан таништириш мақсадида давлат идоралари мутахассислари билан биргаликда мунтазам равишда тренинг ва учрашувлар ўтказиб турилади.

Шунингдек, порталнинг янгиланган талқини таклиф ва изоҳларни қабул қилиш йўли орқали унинг функционал имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

18 ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳар қандай шахс Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини қуйидаги электрон почта манзилларига жўнатишлари мумкин: e-gov@napm.uz; info@uzinfocom.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech