25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Мамлакатимизда
13 Фев  2020 699

“Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург” йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Россия Федерациясига бораётган йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида "Самарқанд-Тошкент-Санкт-Петербург" йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишда илк қатнов жорий йилнинг 25 февраль кунидан бошланади. Йўловчилар Санкт-Петербург марказий автовокзалига элтиб қўйилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида ҳам мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бугунги кунда Россия Федерациясига Тошкент-Нижний Новгород, Тошкент-Қозон, Тошкент-Москва йўналишларида мунтазам автобус қатновлари ҳам амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.

Бугунги кунда Транспорт вазирлиги Россия Федерациясининг бошқа шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech