16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,2 °C

Мамлакатимизда
19 Июн  2019 1010

Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегаралари ўзгариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси 2019 йил 21 июнь куни иш бошлайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади:

- “Туризм тўғрисида” (янги таҳрирда);

- “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”;

- “Қурол тўғрисида”;

- “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”;

- “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”.

Шунингдек, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

Сенаторлар томонидан Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech