30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Спорт
1 Фев  2020 2684
ЎзА

Ўзбек боксчиси икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди!

WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон америкалик Даниель Романга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар бўйича ҳисобланди. Унга кўра, ҳакамлар 113:115, 115:113: 115:113 ҳисобларида Муроджон Аҳмадалиевнинг ғалабасини қайд этишди.
 
Шу тариқа, Аҳмадалиев ўзбек бокси тарихида икки йўналишда чемпион бўлган илк боксчига айланди.
 
Ўзбекистонлик боксчилардан Артур Григорян ва Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритганди. Аммо, ўзбек боксчиларидан ҳали ҳеч ким икки йўналишда чемпионлик камарига эга чиқмаганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech