10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,5 °C

Спорт
25 Дек  2018 3071

Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг Осиё Кубогига борадиган якуний таркиби эълон қилинди

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон Mиллий терма жамоаси айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда.  Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер қитъа биринчилигида юртимиз шаънини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

 Демак, танишинг, Осиё Кубоги мусобақасига йўл оладиган Ўзбекистон Mиллий терма жамоасининг якуний таркиби:

 

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Санжар Қувватов ("Насаф")

 

Ҳимоячилар:

Егор Кримец ("Пахтакор")

Анзур Исмоилов ("Локомотив")

Достон Турсунов ("Ренофа Ямагучи", Япония)

Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")

Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")

Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

 

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков ("Насаф")

Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)

Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)

Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")

Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)

Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")

Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея)

Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)

 

Ҳужумчилар:

Марат Бикмаев ("Локомотив")

Сардор Рашидов ("Локомотив")

 

Эслатиб ўтамиз, Миллий терма жамоамиз Осиё Кубогидаги дастлабки учрашувда Уммон термасига қарши майдонга тушади. Мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс 9 январ куни «Шаржа» стадионида бўлиб ўтади.

 

ufa.uz сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech