24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Ҳукумат
22 Апр  2019 971
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йил 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Форум ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади. 

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. 

Президентимиз форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech