24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Мамлакатимизда
26 Фев  2019 787

“Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали яратилади

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

 

 

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизими яратилади, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш Миллий мониторинг тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Миллий мониторинг тизимини ташкил этишнинг дастлабки босқичи сифатида тадқиқот институтларига халқаро рейтинглар бириктирилди.

Уларга халқаро рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини аниқлаш, уларни амалдаги қонунчиликка имплементация қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш вазифаси юкланди.

Давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида “давлат хизматларининг сирли мижози” институти жорий этилади.

2019 йил 1 апрелгача Интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали яратилади.

Мазкур порталда халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар, шунингдек, ҳисоботларни ўрганиш ва эълон қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг тавсиялари ёритилиб борилади.

2019 йил 1 апрелгача Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олиб хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасига асосланган рейтинглар методологияси тасдиқланади.

Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини, шу жумладан, тадқиқот институтларининг маълумотлари ва ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда яхшилаш бўйича ҳар йили “Йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech