03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Ҳукумат
16 Мар  2020 211

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига янги қўмондон тайинланди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, генерал-майор Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимини эгаллади.

У бу лавозимда 2017 йилнинг августидан буён ишлаб келган Баҳодир Ҳамидович Тошматов ўрнини эгаллади.

Рустам Жўраев шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шахар ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Тошматов 2019 йилнинг январида генерал-полковник ҳарбий унвони билан тақдирланганди. У лавозимини нега тарк этгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech